Жиззах вилоятининг Бахмал туманида бўлган Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари ҳудуддаги бозорлар фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, тумандаги бозорлар қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб бермайди. Харидор ва сотувчи учун шароитлар тўлиқ яратиб берилмаган.
«Айниқса, Чоршанба деҳқон бозори, Пайшанба деҳқон бозори аҳволини яхши деб бўлмайди. Яъни, бозор аҳолига савдо хизматини кўрсатиш юзасидан қўйиладиган талабларга жавоб бермайди», — дейилади расмий ахборотда.
Пайшанба деҳқон бозорининг савдо расталари ва бозор атрофи санитария талабларига зид ҳолатда. Бозордан ташқарида озиқ-овқат, балиқ, товуқ, нон маҳсулотлари, ҳўл ва қуруқ мева, сабзавотлар аралашган ҳолда, санитария талабларини бузган ҳолда савдо қилинмоқда.
Ҳар бир деҳқон бозорида олиб келинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг экспресс-анализ лабораторияларини ташкил қилиниши, тегишли сертификат берилиши ва тегишли сертификатга эга бўлмаган маҳсулотларнинг сотилишини тақиқланиши ҳақидаги қонунчилик талаблари бузиб келинмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)