Ўтган бир ҳафта давомида Тошкент шаҳрида 7 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жинояталри аниқланди. Бу ҳақда, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига асосланиб, «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 7 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланди. Бундан ташқари, фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 19 нафар шахс қўлга олинган.
«Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси тартибида жиноят ишлари қўзғатилди», — дейилади «Darakchi.uz» хабарида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)