Бухорода 13 март куни вилоят ҳокими Ўктам Барноев раислигида бўлиб ўтган вилоят ҳокимлик соати йиғилишида вилоят кадрлар таркибидаги ўзгаришлар эълон қилинди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, Амрилло Сафаров вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бошлиғи, Санжар Саъдуллаэв эса «Сифат» лабораторияси бошлиғи, Муртазо Умаров вилоят Фермерлар кенгаши раиси лавозимига тайинланган.
Бундан ташқари, Бахтиёр Маҳкамов Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори этиб тайинланган бўлса, Элёр Худойшукуров «Бухоронефтбаза» унитар корхонаси директори лавозимида иш бошлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)