Март—апрель ойлари Ўзбекистонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинган. ЎзА ахборотига кўра, ойлик доирасида 11—12 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондидан маълум қилишларича, умумхалқ хайрия ҳашари мамлакатнинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда кўтаринки руҳда ўтган. ЎзАнинг хабар беришича, унда 22 миллиондан ортиқ киши иштирок этган.
Ҳашар кунлари 48 минг гектардан зиёд майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. 32 минг километр ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланиб, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилган.
Бундан ташқари, ҳашар кунларида қарийб 22 миллион туп дарахтга шакл берилиб, оқланган. 24 миллион туп мевали, манзарали дарахт кўчати, 17 миллион туп гул экилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)