Францияда полициянинг асоссиз шафқатсизлигига қарши қора танли ёшларнинг норозиликлари давом этмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бир неча ўнлаб йигитлар Парижнинг Сен-Дени шаҳрида жойлашган «Сюжер» лицейи ҳудудига бостириб кирди ва йўлида учраган барча нарсаларни вайрон қила бошлади.
Ўқув муассасаси раҳбарияти ўқитувчилар ва лицей ходимларини эвакуация қилди. Шундан сўнг 80—100 кишидан иборат норозилар тўдаси Париж марказига қараб ҳаракатлана бошлади. Бироқ улар полициячиларга тўқнаш келди. Оқибатда ИИВ ходимлари исёнчилар тўдасини тарқатиб юборишга эришди.
Ҳодиса оқибатида лицей мол-мулкига жиддий зарар етган.
Europe1 радиостанциясининг маълум қилишича, ёшлар акцияси ижтимоий тармоқлар ёрдамида ташкил этилган. Тартибсизликлар бартараф этилиши билан полиция 46 кишини қўлга олди.
Изоҳ (0)