Боливия АҚШ ва бошқа давлатлар томонидан миграция сиёсатида кўрилаётган кескин чоралар муносабати билан муҳожирлар ҳуқуқига бағишланган Бутундунё халқлари конференциясини ўтказади. Бу ҳақда мамлакат президенти Эво Моралес маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Юзага келган муаммоларни инобатга олиб, биз — ҳукумат ва жамоат ташкилотлари мазкур тадбирни дунё даражасида ўтказишга қарор қилдик. Биз дунё халқларини умумий фуқароликни яратиш ва чегараларни бартараф этишга чақирамиз», — дея таъкидлади Моралес.
Боливия расмийлари 20—21 июнь кунлари Тикипайя шаҳрида ўтадиган халқаро конференцияда турли давлат ҳукуматлари вакиллари, экспертлар, ҳуқуқшунослар ва фаоллар иштирок этишини кутмоқда.
Изоҳ (0)