Таиландда мактаб автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, ЙТҲ оқибатида ўнлаб йўловчи турли даражада жароҳатланди.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, ҳайдовчи паст-баланд йўлда бошқарувни йўқотган. Оқибатда автобус юқори тезликда йўл четига чиқиб кетган ва 20 метрлик жарлик тубига қулаган. Транспорт воситасида 40 нафардан ортиқ йўловчи — катта синф ўқувчилари ва уларнинг ўқитувчилари бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқувчи ва тўрт нафар ўқитувчи бор. Транспорт воситасини эҳтиётсизлик билан бошқарган ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган.
Изоҳ (0)