Америкаликларнинг ярми Дональд Трампнинг АҚШ президенти лавозимидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Politico нашри Morning Consult компанияси билан ҳамкорликда ўтказган сўров якунлари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «Газета.ru».
Сўровда қатнашганларнинг 46 фоизи Трамп сиёсатини ёқламаган.
АҚШ президентининг америкаликларга маъқул келган ташаббусларидан бири мудофаа харажатларини ошириш режаси бўлгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп мамлакат янги бюджетини тузишда мудофаа харажатларини 54 миллиард долларга кўпайтиришини маълум қилганди.
Изоҳ (0)