Пхеньян Сурия ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлаб, у билан ҳамжиҳат эканлигини намоён қилишда давом этади. Бу ҳақда КХДР етакчиси Ким Чен Ин Сурия президенти Башар Асадга Суриядаги 8 март инқилобининг 54 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида айтилади, деб ёзади «ТАСС».
«Пхеньян мамлакат суверенитети ва ҳудудий дахлсизлигини ҳимоя қилиш учун душман кучлари билан адолатли уруш олиб бораётган Сурия ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлаб, у билан ҳамжиҳат эканлигини намоён қилишда давом этади», — дейилади «Нодон синмун» марказий газетасида чоп этилган телеграмма матнида.
КХДР етакчиси таъкидлашича, 8 март инқилоби «Сурия халқининг мамлакат хавфсизлигини ҳимоя қилиш, иқтисодий ва ижтимоий прогрессга эришиш йўлидаги тарихий воқеага айланди».
Изоҳ (0)