Шимолий Кореяни Swift халқаро банк тизимидан узиб қўйишди. Бу ҳақда Reuters Бельгия ташқи ишлар вазирига таяниб (Swift’нинг бош офиси Брюсселда жойлашган) хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Санкциялар Шимолий Кореянинг учта банкига тааллуқли бўлиб, Пхеньян томонидан ўтказилган навбатдаги ракета синовлари билан боғлиқ.
Аммо Swift’нинг расмий сайтида КХДР билан ишлашдаги чекловлар ҳақида ҳозирча ахборот берилмаган.
6 март куни КХДР ғарбий соҳилидан Япон денгизи йўналишида тўртта ракета учирди. Япония ҳукуматининг маълум қилишича, ракеталар минг километрга яқин парвоз қилган ва улардан учтаси Япониянинг махсус иқтисодий зонаси ҳудудига қулаган.
Изоҳ (0)