Хитой банк тизими Евроиттифоқ банкларини ортда қолдириб, активлар ҳажми бўйича дунёдаги энг йиригига айланди, деб ёзади «Коммерсантъ» The Financial Times’га таяниб. Бу Пекин томонидан 2008 йилдан буён жаҳон инқирози оқибатларини юмшатувчи рағбатлантириш чораларини кўзда тутувчи сиёсат ўтказилаётган бир пайтда юз берди.
Хитойнинг банк активлари 2016 йил охирида 33 триллион долларни ташкил қилди, евроҳудуд банк активлари — 31 триллион доллар, АҚШники — 16 триллион доллар ва Японияники 7 триллион долларга тенг бўлди. Хитой Халқ Республикаси банк тизими ҳажми мамлакатнинг ҳар йиллик ялпи ички маҳсулотидан уч карра ортиқроқ.
Ўтган йили Хитой ЯИМ кутилганидек 6,7 фоизга ўсди. Давлат харажатларининг кўпайиши, шунингдек, кредит беришнинг юқори суръатлари ЯИМ ўсишига туртки берди.
Изоҳ (0)