Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартномани унинг томонлари ва Ўзбекистон ўртасида қўллаш бўйича Протоколни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонун Қирғизистон Жокоргу Кенеши томонидан 25 январда қабул қилинганди, дея хабар беради «Газета.uz».
Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартнома 2011 йил 18 октябрда Санкт-Петербургда МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида тузилмага аъзо 8 давлат (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Украина) томонидан имзоланган. Тожикистондан ташқари барча давлатлар томонидан шартнома ратификация қилинган.
Шартномани унинг томонлари ва Ўзбекистон ўртасида қўллаш ҳақидаги протокол 2013 йил, 31 майда Минскда имзоланди. Ҳужжат экспорт ва импорт божхона божлари, шунингдек, тақиқ ва чекловларни қўллашга оид иловани ўз ичига олади.
Маълумот учун, Ўзбекистон мазкур протоколни 2013 йил декабрида ратификация қилганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)