Исроил полицияси 6 март, душанба куни мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхуни йил бошидан бери тўртинчи маротаба сўроққа тутади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Нетаньяху Қуддусдаги қароргоҳида сўроқ қилиниши билдирилмоқда.
Haaretz нашрига кўра, сўроқ асосан икки иш доирасида бўлиб ўтади. Улардан бири бизнесменлардан олинган совғаларни нотўғри расмийлаштиришга тегишли бўлса, иккинчиси «Едиот ахронот» ва «Исраэль хайом» газеталари таҳририят сиёсатига босим ўтказишга уринишлар билан боғлиқ. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)