Дональд Трамп Конгрессга АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама маъмурияти сайловлардан олдин унинг телефонини эшитгани ҳақидаги маълумотларни текширишни сўраб, мурожаат қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсерга кўра, Трамп Россиянинг АҚШдаги сайловларга эҳтимолий аралашувини текшираётган қўмиталардан Обама маъмурияти ваколатларини ошириб юборган ёки йўқлигини аниқлашни сўраган.
Олдинроқ Трамп Обама сайловолди кампанияси давомида унинг телефонларини эшитиб келганини билдирган, Twitter’даги саҳифасида «Президент Обама телефонларимни эшитганда қанчалик тубан кетган... Ёмон йигит!» дея нолиганди.
Ўз навбатида, Барак Обаманинг матбуот котиби Кевин Льюис Трамп баёнотларида илгари сурилган айбловларни рад этди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)