Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат депутатларини ғийбатчилар деб атади ва парламентнинг тарқатиб юборилишини маъқуллади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Икки-уч ойдан бери парламентда чексиз равишда комиссиялар ташкил этилмоқда, шов-шувлар тинаётгани йўқ. Парламент минбаридан туриб олиб, Атамбаевнинг Кипрда бойликлари бор, Атамбаев хотинининг ҳисоб рақамидаги пуллар 2011 йилдан сўнг пайдо бўлган, деган гаплар айтилмоқда», — деди Атамбаев.
Қирғизистон президентининг фикрича, мамлакат парламенти «борган сари қонун чиқарувчи органдан миш-миш тўқиб чиқарувчи ташкилотга айланиб бормоқда».
«Балиқдек жим ўтиргандан кўра тарқалиб кетган ҳам тузукроқдир? Акс ҳолда, қонунларга риоя этиб, халқ манфаати йўлида ишлаш керак», — дея қўшимча қилди Алмазбек Атамбаев.
Қирғизистон етакчиси парламентнинг ўз хоҳишига кўра тарқалиб кетиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)