Ироқ бош вазири ва мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони Ҳайдар ал-Ободий Мосул шаҳрига келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳукумат раҳбари Мосулга шаҳар 2014 йилда ИШИД жангарилари томонидан эгалланганидан бери биринчи маротаба келгани билдирилмоқда.
Alsumaria телеканалига кўра, Ҳайдар ал-Ободий Мосулга шаҳарни террорчилардан озод қилиш бўйича операциянинг бориши билан шахсан танишиш ва кампанияга сафарбар этилган бўлинмалар фаолиятини ўрганиш учун ташриф буюрди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)