Самолёти Туркия ҳудудида қулаган Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиси оиласига уни касалхонада бориб кўришга рухсат берилади. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилди, дея хабар беради «Европейская правда».
«Бу инсонпарварлик масаласи. Учувчини кўриш учун яқинларига ижозат берилади», — дея таъкидлади бош вазир.
Биноли Йилдиримга кўра, самолёт ҳалокати сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилади.
Олдинроқ Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-21 қирувчи самолёти учувчиси ҳаво кемаси уриб туширилганини маълум қилганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)