ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский Россия президентининг асосий қароргоҳини Москва Кремлидан бошқа жойга кўчириш ва янги бино қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жириновскийга кўра, мазкур ғоя партиянинг 2018 йилги президентлик сайлови кампанияси ташаббусларидан бирига айланади.
«Россияда президентлик сайловига қадар бир йил вақт қолди, бошқа бандларни сайловолди дастурига кейинчалик киритамиз. Кремлни бўшатиб, президент қароргоҳини бошқа яхшироқ жойга кўчириш керак. Кремль — улкан музей, бу ерга миллионлаб сайёҳ келиши мумкин», — дея таъкидлади ЛДПР етакчиси. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)