Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилоятининг Ачин назорат-ўтказиш пунктида экстремистлар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида тўрт нафар полициячи ҳалок бўлган, яна беш нафари жароҳат олган. Бу ҳақда Associated Press нашрига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Associated Press’нинг хабарига кўра, ҳужумни уюштирган саккиз нафар жангари йўқ қилинган.
Ҳозирча ҳеч қайси экстремистик гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олгани йўқ. Ҳужум ортида ИШИД тургани тахмин қилинмоқда.
Сўнгги вақтларда Афғонистоннинг шарқий вилоятларида ИШИД террорчиларининг фаоллиги кузатилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)