Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Дональд Трамп маъмурияти иқлим ўзгариши муаммолари билан шуғулланадиган федерал агентликларга сарфландиган харажатларни 17 фоизга қисқартириши мумкин. Бу ҳақда Оқ уй томонидан тайёрланган хизмат маълумотларига таяниб, The Washington Post маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсант.ru».

Фото: EPA

Фото: EPA

Мазкур ташаббус маъқулланган тақдирда, жумладан, қирғоқ ҳудудларини бошқариш ва дарё этакларини ўрганиш ишларини молиялаштирадиган Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси 126 миллион доллардан ёки ўз бюджетининг чорак қисмидан маҳрум бўлиши мумкин.

Молиялаштирилиши 18 фоизга камайтирилаётган АҚШ савдо вазирлиги таркибига кирадиган Сунъий йўлдош тадқиқотлари бошқармасига ажратиладиган маблағ эса 513 миллион долларга (бюджетининг 22 фоизи) камайиши кутилмоқда.

Оқ уйдаги манбага кўра, мазкур лойиҳа ҳозирда муҳокама жараёнида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ президентининг қизи ва куёви — Иванка Трамп ҳамда Жаред Кушнер Дональд Трампни иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш ҳақидаги фикридан қайтишга кўндиргани маълум бўлган эди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар