Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Пхеньянга нисбатан кўриладиган чораларни ўрганаётган АҚШ президенти маъмурияти Шимолий Кореяга қарши ҳарбий куч ишлатилишини истисно этмади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда

Фото: EPA

Фото: EPA

The Wall Street Journal манбаларига кўра, Оқ уйнинг КХДРга нисбатан стратегиясини муҳокама этиш давомида мазкур мамлакатда «ҳарбий куч ишлатиш, шунингдек, тузумни ўзгартириш» имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. 

Шимолий Кореяни «АҚШ учун энг катта хавф» деб атаган  президент Трамп олдинроқ Пхеньянга Америка қирғоқларига бориб етадиган қитъалараро баллистик ракеталар яратишга халақит беришни ваъда қилганди. КХДР расмийлари бундай ракеталарнинг яратилиши охирги босқичда эканлигини билдирган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар