Чеченистон пойтахти Грознийда республика раҳбари Рамзан Қодировнинг қизи Айшат томонидан яратилган илк аёллар либослари коллекциясининг намойиши бўлиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
Унда бахмал, шойи, шифон ва француз тўридан тикилиб, ярим қимматбаҳо тошлар билан безатилган 30 та оқшом либослари намойиш этилди. Тўплам этно стилида яратилган.
Айшат Қодированинг айтишича, Firdaws бренди либослари замонавий мусулмон аёл қиёфасини яратади ва жаҳон мода тенденцияларига мувофиқ келади.
Айшат Қодирова 2016 йилдан буён Firdaws мода уйига директорлик қилиб келади, унга 2009 йилда ўз онаси, Чеченистон раҳбарининг хотини Медни Қодирова асос солган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)