АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги Мексика билан чегарадаги девор қурилиши учун бор-йўғи 20 миллион доллар ажратилишини кўзда тутувчи ҳужжатни тайёрлади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Тахминий ҳисоб-китоблар бўйича мазкур девор қурилишига 21,6 миллиард доллар зарур.
Конгрессда тарқатилган ҳужжатда эса ажратилаётган маблағ девор прототипларини етказиб бериш бўйича бир неча шартнома имзолашга етиши, бироқ қурилишнинг ўзига етмаслиги қайд этилган.
Reuters нашри мазкур маблағ деворнинг Аризона штати Нако шаҳри яқинидаги қисмини қуриш ҳамда чегарада видеокузатув мосламаларини ўрнатиш учунгина етишини тахмин қилмоқда.
Аввалроқ президент Дональд Трамп девор Ички хавфсизлик вазирлиги маблағ ва ресурслари ҳисобидан қурилиши лозимлигини таъкидлаган.
Ундан аввал, Трамп ўзининг сайловолди кампанияси доирасида мазкур деворнинг қурилишини 12 миллиард долларга, республикачилар раҳбарлари эса 15 миллиард долларга баҳолаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)