Украина президенти Пётр Порошенко Львов вилоятидаги шахтада юз берган фожиа муносабати билан бутун мамлакат бўйлаб мотам эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Порошенко Львов вилоятидаги шахтада юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Львов вилоятидаги «Степная» шахтасида юз берган метан портлаши оқибатида 11 кончи ҳалок бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)