АҚШ апелляция суди янги фармон имзолангунга қадар президент Дональд Трампнинг иммиграция бўйича аввалги фармонини тўхтатиб туришни рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
АҚШ адлия вазирлиги кучда қолаётган, бироқ суд томонидан бажарилиши тақиқланган аввалги фармон ижросини тўхтатишни сўраганди.
9-округ апелляция судининг 3 нафар судьядан иборат коллегияси вазирлик сўровини қайтарди ва ижро ҳокимияти далилларини тақдим этиш учун 10 мартгача муддат берди.
Трамп олдинги ҳужжатни ўзи ҳам шу ҳафтада имзоланиши кутилаётган янги фармонида бекор қилиши мумкин. Адлия вазирлиги суд томонидан шундай ҳам ижроси тақиқ қилинган биринчи фармон бажарилишини тўхтатишни талаб қилгани сабабларига изоҳ бермади.
Изоҳ (0)