Хитой иқтисодиётининг режали хусусияти баъзан мамлакатда ҳеч кимга керак бўлмаган савдо марказлари, митти туманлар ва ҳатто бутун бир шаҳарлар (улар матбуотда арвоҳ шаҳарлар деб аталади) қурилишига олиб келади, деб ёзади Meduza. The Wall Street Journal яна бир «арвоҳ» иншоот турини аниқлади: 2016 йил декабрида Хитойда 230 миллион долларга қурилган ва ҳафтасига атиги учта рейсни қабул қиладиган аэропорт очилди.
Цанъюань-Ва мухтор уезди — Мьянма билан чегарадаги ва элати яшайдиган кичик ҳудуд. Уезд фуқаролари уезд жойлашган провинция — Юньнань пойтахти Куньмин шаҳрига бориш учун автобусда тўққиз соат юришига тўғри келарди. Энди эса улар ҳукумат 230 миллион долларга қуриб берган аэропортдан самолётда у ерга 45 дақиқада учиб бориши мумкин.
Муаммо шундаки, уезднинг кўпчилик фуқаролари учун Куньминга боришнинг кераги йўқ. Натижада аэропорт ҳафтасига учта бортни қабул қилади.
Режа бўйича янги аэропорт йилига 270 минг йўловчига хизмат кўрсатиши керак. Бу самолётлардан ҳеч бўлмаса биттаси бу ерга ҳар куни қўнишни бошласагина амалга ошиши мумкин. Ҳукумат ҳудудга сайёҳларни жалб этиш орқали бунга эришишни ўйламоқда — бу эса, ўз навбатида, янги аэропортсиз амалга ошмайди.
Изоҳ (0)