Россия ҳуқуқ-тартибот органлари Жанубий Корея сўровига кўра Ким Чон Намнинг ўлимига алоқадорликда гумонланувчиларни қўлга олишдан бош тортди, деб ёзади Meduza. Бу ҳақда ўзининг дипломатик манбаларига таяниб, «Чунан ильбо» хабар берди.
Нашр таъкидлашича, қотилликдан сўнг КХДРнинг тўрт фуқароси Малайзияни тарк этиб, Жакарта, Дубай, Москва ва Владивосток орқали Пхеньянга жўнаб кетган. Жанубий Корея Россияга гумонланувчиларни тутиш ҳақида сўров юборди, аммо Москвадагилар бунинг учун етарлича асос топмади.
Россия томони Жанубий Корея сўровига ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.
Изоҳ (0)