БМТ Хавфсизлик кенгаши ўзининг ёпиқ йиғилишида Шимолий Корея унга нисбатан қўлланилган санкцияларни четлаб ўтиб амалга ошираётган ҳаракатларни қоралади, деб хабар беради «Интерфакс».
Йиғилишда Пхеньян санкцияларда кўзда тутилган савдо ва молиявий чекловларни четлаб ўтишнинг устамонлик билан ўйлаб топилган йўлларидан фойдаланаётгани таъкидланди. Жумладан, КХДРнинг Малайзиядаги Glocom компанияси Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ қисмларини Хитой воситачилари ва Сингапурдаги офис ёрдамида Эритреяга сотиш билан шуғулланмоқда.
Шунингдек, йиғилишда БМТ санкциялари рўйхатига киритилган КХДР компаниялари ва банклари пул ўтказмалари, чегара орқали инсонлар ва маҳсулотларни ўтказишда тайёргарликка эга агентлар орқали ҳаракат қилаётгани билдирилди.
Изоҳ (0)