Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари АҚШ вице-президенти Майкл Пенснинг Twitter’даги саҳифасида Исроил қўллаб-қувватланиши ҳақидаги хабарга Никарагуа байроғи қўйилганига эътибор қаратди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Яҳудий халқини қўллаб-қувватлашимиз мамлакатимиз чегараси билан якунланиб қолмайди. Трамп даврида дунё Америка Исроил томонидан эканлигига ишонч ҳосил қилади.Майкл Пенс, АҚШ вице-президенти
Фойдаланувчиларнинг изоҳларидан сўнг твитдаги хато бартараф этилди. Исроил ва Никарагуа байроқларини Пенснинг ёрдамчиси адаштириб қўйгани билдирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)