АҚШ маъмурияти мамлакатнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таркибидан чиқиши масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Politico нашри манбалари — АҚШ маъмуриятининг собиқ ва амалдаги ходимлари — Оқ уй кенгаш самарадорлигига, шунингдек, Американинг шафқатсиз тузумлар ҳукм сураётган давлатлар вакиллари билан бирга тузилмада бўлиши заруратига шубҳа билдирганини маълум қилди.
Шу билан бирга, маъмурият навбатдаги сессияси 27 февраль, душанба куни очиладиган кенгашни зудлик билан тарк этишни муҳокама қилаётгани йўқ.
Кенгашда аъзолик бўйича якуний қарор қабул қилиниши президент Дональд Трамп, Давлат котиби Рекс Тиллерсон ва АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлига боғлиқ экани билдирилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)