Москва метрополитенининг «Пушкинская» бекатида биринчи буккроссинг – китоб алмашиш учун мўлжалланган токча пайдо бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Китоб алмашиш токчасини «Жонли мулоқот» устунчасида топиш мумкин. Йўловчиларга ўзига ёққан китобларни танлаб олиш ва ўқиб бўлинган китобларни шу ерда қолдириш имконияти берилади.
Буккроссинг – китобларни алмашиш учун мўлжалланган ижтимоий ҳаракат. Ўқиб бўлинган китоб бошқалар ўқиши мумкинлиги учун жамоат жойида қолдирилиши керак. Москва шаҳрида кутубхона ва маданият марказларидан ташқари буккроссинг зоналари бир нечта аэропорт ва темирйўл вокзаллари ҳудудида мавжуд.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!