Ўзбекистонлик дастурчи Алишер Тожиев ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этувчи танловни эълон қилиш арафасида эканлигини маълум қилди.
Танловда иштирок этувчи 14—17 ёшли ўсмирларнинг 3 нафари 5 миллион сўмдан жами 15 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўлади. Ҳозирда танлов шартлари қай тартибда бўлишини аниқлаш ва унинг қоидаларини ишлаб чиқиш учун интернет тармоғида сўровнома жойлаштирилган.
Бу билан иштирокчиларни моддий қўллаб-қувватламоқчи эмасман. Улар орзуларидаги бирор бир буюмни олишлари учун китоб ўқишларини истайман. Келажакда китоб ўқишни давом эттирсалар, орзуларига етишишлари учун менинг танловим ёки 5 миллион керак бўлмайди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 январь куни «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойишни имзолади. Шундан сўнг мамлакатда китобхонликни тарғиб қилувчи тадбирлар янада кўпайди.Бундан ташқари, таҳсил олган мактабим кутубхонасига 5 миллион сўм миқдоридаги китобларни совға қилишни режалаштирганман. Ўзим китобларни улашиш учун тақдимотда қатнашиб, энг севимли асарларимга изоҳ бериб ўтмоқчиман. Бу билан юртимизда фаолият юритаётган бошқа тадбиркорларни ҳам савоб ишга чорлаб қоламан.
Алишер Тожиев, дастурчи
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)