«Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуасида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» муносабати билан ҳафта давомида турли учрашувлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га мажмуа ахборот хизмати хабар берди.
Хусусан, куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева билан ижодий учрашув ўтказилди. Шунингдек, «Тақлид шоу» гуруҳи йигитлари «Китоблар — тафаккур хазинаси» мавзусида қизиқарли чиқишлар намойиш этди.
Китобхонларга ёзувчи Мухтор Худойқуловнинг «1001 масал» китоби тақдим этилди. Муаллифнинг мингдан ортиқ насрий масали жамланган ушбу тўпламда машҳур юнон масалчиси Эзопга хос бўлган анъаналар давом эттирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)