Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 16 ёшдан ошган 15 мингдан ортиқ шахснинг шахсий гувоҳномаси йўқ, дея “Полисиа.кз” хабар берди.
Хабарга кўра, Олмаотада яшовчи қарийб 15 минг фуқаро 16 ёшга тўлганига қарамай Қозоғистон республикаси фуқаросининг шахсий гувоҳномасини олмаган.
Қозоғистон республикаси фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини олиш учун 16 ёшга тўлган фуқаролар хизмат кўрсатувчига қуйидагиларни тақдим қилиши керак:
- 16 ёшга тўлган шахснинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг асл нусхаси;
- ҳужжатлаштирилган шахснинг шахсан мавжудлиги;
- ота-оналардан бири ёки қонуний вакилининг мажбурий иштироки.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати дам олиш ва байрам кунларидан ташқари 15 иш кунини олади. Ҳужжатларни тезкор ишлаб чиқариш хизмати ҳам мавжуд.
Изоҳ (0)