• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    “Оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши. Бугун бош соврин эгаси аниқ бўлади (Превью)

    Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун, 3 май санасида Осиё кубоги финал учрашувида Японияга қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан икки жамоа ҳақида батафсил тўхталамиз.

    Фото: Google Images

    Финалга йўл

    Япония саралаш баҳсларида D гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда японларга қарши Фаластин, Баҳрайн ва Покистон Олимпиячилари қаршилик қилди.

    Дастлабки учрашувда Покистонни йирик ҳисобда (6:0) мағлуб этган Япония иккинчи учрашувда Фаластин дарвозасига бир бора йўл топди. Гуруҳнинг сўнгги ўйинида Япония Баҳрайн билан нурсиз дурангга имзо чекиб, 7 очко билан гуруҳ етакчиси сифатида Осиё кубоги финал босқичига етиб келди. 

    Қатарда ўтказилаётган мусобақада “самурайлар” B гуруҳидан жой олди. Япония биринчи турда Хитойни кичик ҳисобда (1:0) мағлубиятга учратди. Иккинчи турда БАА Олимпиячиларини мағлуб этган японлар, сўнгги турда Жанубий Корея термасига (0:1) мағлуб бўлиб, иккинчи ўрин билан чорак финал баҳсларига йўл олди. 

    Фото: Getty Images

    Чорак финал баҳсида Япония Қатар билан тўқнашди. Асосий вақтда дуранг (2:2) қайд этган жамоалар қўшимча дақиқаларга йўл олди. Экстра таймларнинг биринчисида Ҳосоя ҳисобни 3:2 кўринишга олиб келган бўлса, 113-дақиқадаги Учинонинг голи учрашув тақдирини ҳал қилди — 4:2.
    Ярим финалда японлар худди Ўзбекистон каби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Японияга мағлуб бўлган Ироқ термаси мусобақада учинчи ўринини эгаллаб тўғридан тўғри Олимпиада йўлланмасига эга чиқди. 

    Тўпурарлар

    Гуруҳ ўйинлари, чорак ва ярим финалларни қўшиб ҳисоблаганда жамоа 9 бора рақиблар дарвозасига йўл топди. Жамоанинг фаол аъзолари Ҳосоя ҳамда Кимура ҳисобида иккитадан гол бор. Қолган футболчилар бир бора рақиблар дарвозасига йўл топган. 

    Фото: Getty Images

    Натижалари

    Япония Олимпия терма жамоаси 2013 йилдан бери ўтказилаётган Осиё кубоги мусобақаларнинг барчасида қатнашган. Жамоа 2016 йил бўлиб ўтган мусобақа финалида Жанубий Кореяни мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритган. 

    Бош мураббий фикри:

    Биз турнир давомида етарлича голли вазиятлар яратдик деб ўйлаймиз. Аммо афсуски, голлар сони кўп эмас. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга кучаймоқдамиз ва умид қиламанки, финалда гол уриб ғалаба қозонамиз.

    Финалга ўтганимиздан хурсандмиз ва доимгидек бор эътиборимизни ўйинда ғалаба қозонишга қаратганмиз. Бу сўнгги ўйинимиз ва унга яхши тайёргарлик кўрганмиз деб ўйлайман. Албатта, икки йил олдинги ўйинни эслаймиз, аммо бу ўйин бошқа ўйин. Биз яхши тайёргарлик кўрдик ва Ўзбекистон терма жамоасини таҳлил қилдик.  Ўйинда ғалаба қозонишга тайёрмиз”, — дейди Япония Олимпия терма жамоаси бош мураббийи. 

    Фото: Getty Images

    Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўз тарихида учинчи бор мусобақанинг финал босқичига етиб келди. Жамоа бир бора финалда ғалаба қозонган ва бир бора Тошкент мезбонлик қилган мусобақада Саудияга мағлубиятга учраган эди. Агар Ўзбекистон Олимпия термаси финалда ғалаба қозонса, бош совринни икки бор қўлга киритган биринчи жамоага айланади. Худди шундай имконият Японияда ҳам бор. 

    Финалга йўл

    Ўзбекистон Олимпия жамоаси Осиё Кубоги саралаши доирасидаги барча учрашувда ғалаба қозонди. Биринчи турда Афғонистон 8:1 ҳисобида таслим этилди. Иккинчи турда Ўзбекистон Олимпиячилари ўз тарихидаги энг йирик ғалабага эришди — 10:0. Эрон билан сўнгги учрашув курашларга бой бўлди. Аббосбек Файзуллаевнинг 47-дақиқада урган голи терма жамоанинг 9 очко билан гуруҳ ўйинларини биринчи ўрин билан якунлашига замин яратди.

    Қатардаги мусобақада D гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон олимпиячилари биринчи тур ўйинини Малайзияга қарши ўтказди. Учрашувда Жалолиддинов ва Ҳошимовлар ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

    Иккинчи турда Ўзбекистон Кувайт устидан йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Якуний турда Вьетнам таслим этилди. Бу сафар Одиловнинг дубли ва Жияновнинг голи эвазига Ўзбекистон 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳни биринчи ўринда якунлади. Чорак финалда Саудия Арабистони таслим этилди. Биринчи таймга қўшиб берилган вақтда Норчаев чиройли тарзда гол уриб ҳисобни очди. Раҳмоналиевнинг 84-дақиқадаги голи учрашувнинг якуний ҳисоби 2:0 бўлишини таъминлади.

    Фото: Getty Images

    Ярим финал босқичида мусобақанинг дебютанти ҳисобланган Индонезия Ўзбекистон Олимпиячиларига рақиблик қилди. Жамоанинг ишончли ҳужумчисига айланаётган Ҳусайн Норчаев 68-дақиқада ҳисобни очди. Кетма-кет ҳужумлардан сўнг Арҳан 86-дақиқада ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Шундай қилиб жамоа ўз тарихида учинчи бор финал босқичига йўл олди.

    Эътиборлиси, Ўзбекистон Олимпия жамоаси ҳозиргача ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

    Тўпурарлар

    Ўзбекистон Олимпиадачилари гуруҳ ўйинларида 10 бора, чорак ва ярим финал ўйинларида 4 бора рақибларини ранжитди. Ҳусайн Норчаев ўз ҳисобидаги голлар сонини учтага етказган ва мусобақа тўпурари  бўлиш учун яхши имкониятга эга. Одилов ҳисобида иккита гол мавжуд. Қолган 8 голга 8 та футболчи муаллифлик қилди. Ўзбекистонликлар ҳисобидаги бир гол рақиблар томонидан киритилди. 

    Фото: Getty Images

    Натижалар

    Ўзбекистон Олимпия термасининг энг яхши натижаси ҳам чемпионлик ҳисобланади. Жамоа 2018 йилда Хитойда ўтказилган мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигида ғолибликни нишонлаган.

    Олимпия жамоаси 2022 йилда Тошкентда ўтказилган мусобақаларнинг финалида мағлубиятга учраган. 

    Бош мураббий фикри

    — Эртага қизиқарли учрашув кутиб турибди. Бир бирига муносиб икки жамоанинг ўйинига гувоҳ бўламиз. 2 йил аввалги Осиё кубогида улар каби биз ҳам ёш таркиб билан ҳаракат қилган эдик. Шунингдек, финалга етиб келгани ва Париж—2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олгани билан Япония жамоасини қутлайман.  Иккала жамоа бир-бирини яхши билади. Уларнинг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Финал учун тайёрлаган режамиз бор ва шунга асосан ўйин кўрсатамиз.

    Фото: Getty Images

    Биз Олимпия йўлланмасини қўлга киритганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Зеро, футболимиз тарихида дастлабки Олимпиада йўлланмасига эга чиқдик. Бизгача жамоаларимиз ҳаракат қилганди. Лекин қайсидир паллада уларга омад етишмаган. Олимпиада лицензияси кучимизга янада куч қўшмоқда. Эртанги финалда янада яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз.

    Агар легионерларимиз финалда ҳам иштирок этишганида, бошқача бўлар эди. Лекин биз Қатарга 11 та эмас, 23 та футболчи билан ташриф буюрганмиз. 3 нафар ўйинчи кетгани билан у қадар катта ўзгариш бўлмайди. Ҳар бир ўйинимиз кўрсатдики, жамоада уларнинг ўрнини тўлдира оладиган йигитлар бор ва улар буни билдирмайди. Фурсатдан фойдаланиб, мезбонларга ажойиб ташкилотчилик ва меҳмондўстлик учун жамоам номидан миннатдорлик билдириб қоламан, — деди Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг бош мураббийи Темур Кападзе. 

    Сўнгги ўйин натижалари

    Ўзбекистон — Япония 2:0 (Осиё кубоги мусобақаси, 22 июнь, 2022 йил)

    Япония — Ўзбекистон 0:4 (Осиё кубоги, 19 январь, 2018 йил)

    Япония — Ўзбекистон 2:2 ( М-150 кубоги, 15 декабрь, 2017 йил)

    Ўзбекистон — Япония Олимпия терма жамоалари ўртасидаги финал баҳси, бугун 3 май куни “Жассим бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади. 

    03.05.2024, 12:33   Изоҳ (0)   17889
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди

    01.05.2024, 12:37

    Тимур Кападзе ва Жасурбек Жалолиддинов U-23 Осиё Кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди

    02.05.2024, 15:37

    U-23 Осиё Кубоги. Ироқ Индонезия устидан иродали ғалабага эришиб, Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 

    02.05.2024, 23:29

    Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” ўзида “Аталанта” билан дуранг ўйнади 

    03.05.2024, 01:56

    АПЛ. “Челси” дербида “Тоттенҳэм”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 

    03.05.2024, 01:27

    Абдуқодир Ҳусановга чангюткич совға қилинди 

    02.05.2024, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

     

    Тавсия этамиз

    Ҳитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жарима баллари, талабаларга махсус стипендия, визасиз режим: 1 июндан кучга кирган асосий ўзгаришлар

    Ўзбекистон | 1 июн, 15:42

    Антони фаолиятини Бундеслига гранди сафида давом эттириши мумкин

    Спорт | 1 июн, 15:13

    Мисрдан Ўзбекистонга C гепатитига қарши дориларнинг 2025 йилдаги биринчи партияси юборилди

    Ўзбекистон | 1 июн, 14:01

    Миграция агентлиги фуқароларни хориждан қайтаришдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 1 июн, 13:40

    “ПСЖ” финалдаги ғалабаси эвазига қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди

    Спорт | 1 июн, 13:07

    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

    Реклама | 1 июн, 13:30

    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди

    Реклама | 1 июн, 12:00

    Маск гиёҳванд моддалар истеъмол қилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    Дунё | 1 июн, 11:30

    2024/25 йилги Европа Чемпионлар Лигаси: энг яхши тўпурар ва ассистентлар аниқланди

    Спорт | 1 июн, 11:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.