“Интер Майами” ҳужумчиси апрель ойида MLS’нинг энг яхши футболчиси деб топилди.
36 ёшли футболчи ўтган ойда 4 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Шунингдек, у жамоасининг 12 та голидан 10 тасида иштирок этганини қайд этиб ўтиш керак.
“Интер Майами” ушбу 4 та ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонди ва битта ўйинда дуранг натижа қайд этди.
Аргентиналик футболчи тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 9 та гол мавжуд. Иккинчи ўринда эса “Ди Си Юнайтед” ҳужумчиси Кристиан Бентеке (8 та гол) бормоқда. Кучли учликни эса “Реал Солт Лейк” аъзоси Кристиан Аранго эгаллаб турибди. Унинг ҳам ҳисобида 8 та гол бор.
Изоҳ (0)