2016 йил августидан буён Мексиканинг Веракрус штатида ҳудуддаги жиноий гуруҳлар томонидан ташкил қилинганлиги тахмин этилаётган махфий мозорлардан 220 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Solecito ташкилоти вакили Лусиа Диасга таяниб «ТАСС» хабар берди.
Ушбу ташкилот аъзолари ҳудуд ҳукумати билан Колинас-де-Санта-Фе туманида топилган қабрларни текширмоқда.
«Бу улкан кўламдаги зўр куч талаб қиладиган ва қийин иш, менимча, бу Лотин Америкасида топилган энг йирик мозор», — деди Диас.
Унинг сўзларига кўра, қидирувчилар ҳали мозор жойлашган ҳудуднинг катта қисмини текшириши керак. Топилган мурдалар Веракрус ва Халапда сақланиб, генетик экспертизадан ўтмоқда.
Изоҳ (0)