Араб давлатларининг кўпчилиги Исроилга нисбатан муносабатини ўзгартирди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху MSNBC телеканали журналистларига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Уларнинг аксарияти ҳозир Исроилда душманни эмас, Эрон ва ИШИД туғдираётган янада кенг кўламли хавфга қарши туришда иттифоқдошни кўрмоқда. Мазкур икки куч барчамизга таҳдид солмоқда. Бу эса бизни яқинлаштириб, тинчликка эришиш борасида кўмак бериши мумкин.Исроил бош вазири шу ҳафта Вашингтонда бўлиб ўтган учрашув давомида АҚШ президенти Дональд Трампни ҳам бу ҳақда хабардор қилганини билдирди. У айнан қайси араб давлатлари Исроилга нисбатан муносабатини ўзгартирганига аниқлик киритмади.Биньямин Нетаньяху, Исроил бош вазири
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувда Трамп Исроил бош вазирига Фаластин ҳудудларида манзилгоҳлар қуришдан тийилишни маслаҳат берди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)