Қозоғистон жанубида юз берган кўчки оқибатида етти ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна уч кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
«РИА Новости»нинг мамлакат Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси вакилига асосланиб хабар беришича, 20 дан ортиқ одам кўчки остида қолган, уларнинг 7 нафари ҳалок бўлган, 10 нафари қутқарилган.
Ҳодиса Жамбул вилоятининг Кўксой дарасида юз берган. Мамлакат мудофаа вазирлиги ва ИИВ қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)