АҚШ президенти Дональд Трампнинг миграция борасида олиб бораётган сиёсатидан норозилигини билдириш учун мамлакатнинг бир неча йирик шаҳарларида минглаб муҳожир ишга чиқмади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий телекомпанияларга кўра, мамлакатда ходимлари асосан бошқа давлатлардан келган муҳожирлар бўлган ўнлаб дўкон, ресторан ва қаҳвахона очилмади.
«Муҳожирларсиз кун» деб номланган акция, жумладан, Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Нью-Йорк, Филадельфия, Атланта, Чикаго ва Вашингтонда бўлиб ўтди.
Унинг ташкилотчилари бундан кўзланган мақсад мамлакатга хориждан келган кишилар АҚШ иқтисодиётида қанчалик муҳим ўрин тутишини намойиш этишдан иборат эканлигини билдирмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)