Покистоннинг бир қатор туманларида армия ва полиция ўтказган аксилтеррор рейдлари давомида 30 дан ортиқ жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат ички қўшинлари жангчилари Синд вилоятида 18 нафар террорчини йўқ қилди. Хайбер-Пахтунхва вилоятида полиция кучлари томонидан яна 11 нафар жангари ўлдирилди. 4 нафар экстремист Оракзай туманидаги қабилалар ҳудудида армия блок-постига ҳужум уюштиришга уриниш чоғида йўқ қилинди.
Рейдлар Синд вилоятининг Cехван-шариф шаҳридаги масжидда рўй берган терактдан сўнг бошланди. Лаъл Шаҳбоз Қаландар сўфийлар масжидида худкуш ўзини портлатиб юбориши оқибатида камида 74 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши яраланди.
Мазкур теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)