БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Швейцариянинг тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Томонлар БМТнинг «Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожиасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш» янги қўшма лойиҳаси доирасида сув билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келишиб олди.
Мазкур келишувдан кўзда тутилган мақсад сув соҳасида Швейцария тўплаган тажрибадан келиб чиқиб, Қорақалпоғистонда биргаликда фаолият юритиш ҳисобланади.
Жумладан, ушбу фаолият инфраструктурани такомиллаштириш, ирригация ва ичимлик суви таъминоти соҳасидаги салоҳиятни оширишни ўз ичига олади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)