• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Президентининг битта қарори билан 8 та институт ва битта музей ташкил этилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 февраль куни «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни ЎзАда эълон қилинган.

    Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) ҳузуридаги Тарих институти Фанлар академияси тасарруфига ўтказилади. Айни вақтда, Фанлар академияси (ФА) таркибида саккизта янги институт ва битта музей ташкил этилади.

    Жумладан,

    • ЎзМУ ҳузуридаги Математика институти негизида В.И.Романовский номидаги Математика институти;
    • ЎзМУ Физика факультетининг тегишли лабораториялари ва ноёб объектлари, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Радиация хавфсизлиги маркази негизида Ядро физикаси институти;
    • Тошкент давлат техника университети (ТошДТУ) Муҳандислик-физика факультетининг тегишли лабораториялари негизида У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти;
    • ФА Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва ТошДТУ ҳузуридаги Тармоқ машинасозлиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази негизида М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти;
    • ЎзМУ ҳузуридаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази негизида Полимерлар кимёси ва физикаси институти;
    • Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази негизида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти;
    • Самарқанд шаҳридаги Археология институти ва ФА Археология институтининг Тошкент бўлими негизида Я.Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти;
    • Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти;
    • Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Ўзбек тили ва адабиёти музейи негизида Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи ташкил этилади.
    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи жамоатчилик кенгаши ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи жамоатчилик кенгашига айлантирилади, вазирлик ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ ФА тасарруфига ўтказилади, у жамоатчилик кенгашининг ишчи органи бўлади.

    Бундан ташқари, Фанлар академиясининг Навоий бўлимини ташкил этиш режалаштирилган. Қарор билан Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ташкил этилади, унинг қошида Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тузилади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон Фанлар академиясининг Навоий бўлими ташкил этилади

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фаолияти тугатилаётган Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси негизида Фан ва технологиялар агентлиги ташкил этилади, у Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясининг ишчи органи бўлади.

    Шунингдек, «илмий тадқиқотлар якунлари бўйича салмоқли натижаларга эришган олимларни тақдирлаш учун» Фанлар академиясининг илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    18.02.2017, 00:59   Изоҳ (0)   156394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Фанлар академиясининг Навоий бўлими ташкил этилади

    18.02.2017, 00:30

    Сурхондарёлик Шоди бобо Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг Captiva’ли бўлди (фото)

    18.02.2017, 00:12

    Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳоким томонидан тайинланади

    17.02.2017, 23:21

    Тошкентдаги барча оилавий поликлиникалар тўрттадан Damas билан таъминланади

    17.02.2017, 22:45

    Ўзбекистонда PhD ва Doctor of Science илмий даражалари жорий этилади

    17.02.2017, 22:37

    МТРК раиси ўринбосарига айланган Хайрулла Нуриддинов, нега қамалганини билдирган Абдулла Қурбонов, «Бунёдкор» устозини танқид қилган Сардор Рашидов ва куннинг бошқ...

    17.02.2017, 19:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиянинг Украинага босқини ортидан Европа ҳарбий саноатида кескин ўсиш кузатилди

    Дунё | 12 август, 22:05

    Тошкентда маиший чиқиндиларни олиб кетишда янги тизим жорий этилади

    Ўзбекистон | 12 август, 21:50

    Бир карднинг ўзида фожиавий якунланган икки жанг. Бокс тарихидаги қора тун ҳақида

    Бокс | 12 август, 21:49

    ЖАР АҚШ божхона тўловлари туфайли Осиёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун янги бозорлар изламоқда 

    Дунё | 12 август, 21:40

    “Уларга омад тилайман”: Даниэль Редклифф “Гарри Поттер” сериалида иштирок этмайди

    Кино | 12 август, 21:30

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бир йилда 121 фоизга ошгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 август, 21:20

    “Путин ва Трамп билан уч томонлама учрашув режалаштирилмоқда” — Зеленский 

    Дунё | 12 август, 21:10

    Суперлига. “ОКМК” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” эса “Андижон”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 21:05

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.