Америка махсус хизматлари АҚШ президенти Дональд Трампга қарши обрўсизлантирувчи материаллар таркибида бўлган маълумотларнинг бир қисмининг исботига эга бўлди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда CNN телекомпанияси АҚШ разведкасидаги манбаларига таяниб маълум қилди.
Телеканал ахборотига кўра, олинган маълумот «одобдан ташқари айбловларга дахлдор эмас». Бунда гап махсус хизматлар томонидан яширин тарзда тингланган «Россиянинг мансабдор шахслари ва оддий фуқаролари ўртасидаги суҳбатлар» ҳақида бормоқда. Таъкидланишича, ушбу суҳбатлар, гўёки, маърузада тилга олинган баъзи учрашувлар ҳақидаги фактни тасдиқлайди.
CNN аниқлик киритишича, Америка разведкаси маърузада айтиб ўтилган россияликлар ҳақиқатан ҳам бир-бири билан мулоқот қилганини исботлаган, аммо улар айнан Трампни муҳокама қилгани ҳақида далиллар келтира олмаган. Шу билан бирга, манбалар қайд этишича, Россиянинг ушбу фуқаролари «Ҳиллари Клинтон учун зарарли бўлган ва Трампга ёрдам берадиган ахборотни тўплашда қатнашган». Уларнинг сўзларига кўра, америкалик разведкачилар барибир Россияда республикачига қарши обрўсизлантирувчи материаллар бор ёки йўқлиги ҳақида бир хулосага келмаган.
Оқ уй расмий вакили Шон Спайсер Трампга қаратилган айбловларни яна бутунлай рад этди.
Изоҳ (0)