Индонезиянинг курорт ороли — Балида юз берган учта кўчки натижасида 12 киши ҳалок бўлди. Ҳалокат қурбонлари орасида 3 нафар ёш бола бор. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, ҳодиса оролнинг шимолидаги Кинтамани туманида 9 февраль куни кечаси юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, кўчкига кучли ёмғир сабаб бўлган.
Шошилинч хизматларнинг маълумотларига кўра, беш киши жароҳатланган, улардан уч нафари оғир аҳволда.
Балида кучли ёғингарчилик ҳафтанинг охиригача давом этиши кутилмоқда. Шу муносабат билан маҳаллий маъмурият янги кўчкилар юз беришидан хавотирда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)