Жорий йил 26 июль куни Mangrove Photography Awards 2025 танлови ғолиблари эълон қилинди. Мазкур фототанлов тропик минтақаларда жойлашган мангров экотизимлари — қуруқлик ва денгиз туташган ҳудудлардаги ноёб табиат гўзалликларига бағишланган. Мангров ўрмонлари шўр сувда ўса олиш қобилияти ва доимий иқлим ўзгаришига мослашувчанлиги билан ажралиб туради.

Танловнинг мутлақ ғолиби сифатида Марк Иан Кук эълон қилинди. У Флориданинг саёз сувларида ов қилаётган акуланинг устидан учиб ўтаётган пушти қошиқбурун қушлар тўдасини суратга олган. Шунингдек, у “Қушлар” категориясидаги бошқа номинациясида ҳам (бошқа сурат) ғолибликни қўлга киритган.

“Йилнинг ёш фотосуратчиси” унвони эса Николас Хессга насиб этди. У АҚШнинг Флорида штатидаги Эверглейдс миллий боғидаги Сомон йўли билан ёритилган осмон остида турган бир жуфт тимсоҳни суратга олишга муваффақ бўлди.

Қуйида турли номинациялардаги ғолиб бўлган ва эътироф этилган бошқа суратларни ҳавола этамиз.
Қушлар категорияси
Ғолиб:

Ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланган суратлар:


Сут эмизувчилар категорияси
Ғолиб:

Юқори баҳо олган бошқа суратлар:


Бошқа турлар
Ғолиб:

2-ўрин:

Алоҳида эътироф этилганлар:


Сув ости дунёси




Изоҳ (0)