Жанубий Корея ҳукумати 31 июль куни ўз фуқароларига шимолий кореяликлар билан рухсатсиз бемалол мулоқот қилиш имконини тақдим этди. Бунинг учун аҳоли ҳукуматни олдиндан хабардор қилиши керак бўлади. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Мамлакат бирлашиш вазири Чунг Донг Ёнгнинг айтишича, Шимолий Корея фуқаролари билан алоқани тақиқловчи декларация 30 июль куни бекор қилинган. Шу пайтгача фуқаролар шимолликлар билан алоқалар қилишда қийинчиликларда дуч келиб, сўнгги йилларда икки кореяликлар ўртасидаги мулоқотлар деярли тўхтаб қолганди.
Олдиндан бўлажак алоқаларни ҳукуматга билдириш талаби икки давлат ўртасидаги кескин муносабатлар билан боғланмоқда. Қўшни давлатлар ўртасида 1950—1953 йилларда Корея уруши содир бўлиб, у сулҳ билан якунланганига қарамай, мамлакатлар ҳали ҳануз зиддиятда.
“Аҳолига шимолликлар билан шахсий алоқалар ўрнатишга рухсат берилди. Халқаро эркин мулоқот ўзаро тушунишга, бу эса биргаликда тинч яшашга олиб келади”, деди вазир Чунг.
Изоҳ (0)