Қирғизистон парламентидаги «Онугуу» («Тараққиёт») партияси фракцияси етакчиси Бакит Тўрўбаев мамлакат президентлигига номзодини қўйиш ниятини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тўрўбаев бу йил 44 ёшга тўлади, у Жалолобод шаҳрида туғилиб-ўсган. Тўрўбаев асос солган партия ҳозирда парламент мухолифати таркибига киради.
Бир неча кун аввал Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Темир Сариев ҳам президентлик сайловида номзодини қўйишини маълум қилган эди.
Республиканинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбаевнинг ваколатлари 2017 йил охирида якунига етади.
Мамлакат қонунларига кўра, бир киши икки муддатдан ортиқ давлат раҳбари лавозимини эгаллаш ҳуқуқига эга эмас.
Қирғизистондаги сайловолди кампанияси расман 2017 йил кузида бошланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)