Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида камида 20 киши авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлди. «Коммерсантъ» ахборотига кўра, зарбалар хорижий мамлакат ҳарбий авиацияси томонидан берилган.
Khaama Press агентлигининг маълум қилишича, сўнгги бир кеча-кундуз давомида ушбу ҳудудда «Толибон» жангари ҳаракатининг 60 га яқин аъзоси йўқ қилинган.
Агентлик маълумотларига кўра, «Толибон» жангарилари Сангин ноҳиясига ҳужум уюштиришни режалаштираётган эди. Ҳалок бўлган жангариларнинг саккиз нафари дала қўмондони экани айтилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)