АҚШ президенти Дональд Трамп, у музокараларга киришиши билан, Мексика билан чегарада қуриладиган девор қиймати «пастга тушиши»ни маълум қилди.
АҚШ давлат раҳбари бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Буюк чегара девори давлат ўйлаганидан-да арзонроққа тушади, деб ҳисоблайман, лекин мен ҳали музокараларда қатнашганимча йўқ. Музокараларга киришишим билан, худди F-35 қирувчи самолётлари билан бўлгани сингари, нарх кескин тушади.Аввалроқ АҚШ маъмурияти F-35 қирувчи самолётларидан 55 тасини 7,5 фоизлик чегирма билан сотиб олишга муваффақ бўлгани маълум қилинган эди.Дональд Трамп, АҚШ президенти
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, АҚШ томонидан Мексика билан чегарада қурилиши режалаштирилаётган девор давлат бюджетига 21,6 миллиард долларга тушади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)